platina.uz
Спорт

​Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг долларгача мукофот пули берилади

Энг катта мукофот Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси ғолибларига берилади. Бунгача мукофот миқдори 880 млн сўм эди. 

​Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг долларгача мукофот пули берилади

​Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади. ​Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.

​Унга кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдори қуйидагича бўлади:

​Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар):

-​олтин — 200 минг АҚШ доллари (бунгача БҲМнинг 2 минг баравари – 880 млн сўм эди);

-кумуш — 100 минг доллар (бунгача БҲМнинг 1 минг баравари – 440 млн сўм эди);

-бронза — 50 минг доллар (бунгача БҲМнинг 500 баравари – 220 млн сўм эди).

​Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар):

-​олтин — 20 минг доллар;

-кумуш — 10 минг доллар;

-бронза — 5 минг доллар.

​ФИДЕ таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:

-​олтин – 15 минг доллар (бунгача БҲМнинг 300 баравари – 132 млн сўм эди);

-кумуш – 7,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 150 баравари – 66 млн сўм эди);

-бронза – 3 минг 750 доллар (бунгача БҲМнинг 75 баравари – 33 млн сўм эди).

​ФИДЕ таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар:

-​олтин – 10 минг доллар (бунгача БҲМнинг 70 баравари – 30 млн 800 минг сўм эди);

-кумуш – 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 35 баравари – 15 млн 400 минг сўм эди);

-бронза – 2,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 17,5 баравари – 7 млн 700 минг сўм эди).

​Халқаро гроссмейстер унвонини олганларга — 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 100 баравари – 44 млн сўм эди).

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid