platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

АҚШлик журналист Виктор Готевбега “Олтин қалам” топширилди

Журналист  Ўзбекистон ҳақида ўнлаб мақолалар ёзган. Уларда республика сиёсати, дунёдаги овози ва ташаббуслари ҳақида сўз боради. 

АҚШлик журналист Виктор Готевбега “Олтин қалам” топширилди

“Diplomatic Watch” журнали бош муҳаррири Виктор Готевбе “Олтин қалам” миллий мукофоти учун ўтказилган бу йилги халқаро танловнинг ғолибларидан бири деб топилган эди.

Журналист Ўзбекистон ҳақида ўнлаб мақолалар ёзган. Уларда республика сиёсати, дунёдаги овози ва ташаббуслари ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг АҚШга сафари доирасида мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонасида журналистга мазкур мукофот топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов, хорижий давлатлар дипломатлари, жамоатчилик ва эксперт доиралар вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасида 2021 йилда “Хорижлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали” номинациясининг таъсис этилиши хорижлик журналистлар учун ўзига хос рағбат эканлигини ҳамда бу амалиёт халқаро ахборот маконида ватанимиз ҳақидаги ахборотларнинг салмоғи ошишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Маросимда Виктор Готевбе Ўзбекистоннинг бу юксак эътирофидан мамнунлигини ва бу унинг ҳаётидаги кутилмаган ёрқин воқеа бўлганлигини билдирди.

“Очиғини айтсам, мен жуда ҳайратда қолдим. Бундай бўлишини умуман кутмагандим. Бу мен учун кучли илҳом, рағбат ва алоҳида фахр”, - деди Готевбе.

Шунингдек, тантанали маросимда Виктор Готевбега ва “The Hill” газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсога Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Таҳлилчи ва журналист Дурсо АҚШ сиёсати, хусусан, Марказий Осиё билан алоқалар, Афғонистондаги вазият ҳақида мақолалар ёзади. Унинг Ўзбекистон билан боғлиқ таҳлилий материаллари ҳам кўп. Дурсо 2024 йилда “Олтин қалам” мукофоти соҳиби бўлган.

Тадбирда ҳозирда АҚШда фаолият олиб бораётган журналист Отабек Эшмаматовга ва kun.uz веб-сайтининг АҚШдаги махсус мухбири Шоҳрух Мажидовга ҳам Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига аъзолик гувоҳномалари тақдим қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid