12 йил қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга олиб келинди
Ҳозирда мазкур фуқаро Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилган.

12 йилдан буён қидирувда бўлган шахс АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 1978 йилда туғилган Ю.Н. Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноят (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш)ни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахс Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар терговдан яшириниб юрган шахсларни қидириш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш ишларини давом эттирмоқда, дейилади хабарда.





