Шахмат бўйича жаҳон чемпионига 100 миллион сўм берилди
Афруза Италиядаги чемпионатда тарихий натижа кўрсатганди.
Спорт
26 ноябрь 2023 йил
Шахматчи Афруза Ҳамдамовага 100 млн сўм, унинг мураббийига эса 50 млн пул мукофоти берилди. Мазкур мукофот пули Президентнинг тегишли қарорида назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ҳамдамова Италияда ўтказилган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида жаҳон чемпионига айланганди.
Афруза Ўзбекистон тарихида шахмат бўйича қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди.
Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.