Эндиликда ҳокимлар ноқонуний чиқарган норматив ҳужжати учун судда жавоб бериши мумкин
Амалда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан фуқаронинг ҳуқуқи бузилган тақдирда бундай ҳужжат устидан маъмурий судга шикоят қилиш имконияти мавжуд эмас. Эндиликда бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

Эндиликда ҳокимлар ноқонуний чиқарган норматив ҳужжати учун судда жавоб беради.
Ҳокимият қабул қилган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўша ҳудуддаги кўплаб фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиши мумкин. Эндиликда фуқароларга бундай ҳужжатлар устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 сенятбр куни маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш истиқболларига бағишланган тақдимот билан танишди.
Амалда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан фуқаронинг ҳуқуқи бузилган тақдирда бундай ҳужжат устидан маъмурий судга шикоят қилиш имконияти мавжуд эмас.
Эндиликда фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Шундан келиб чиқиб, маъмурий судларнинг ваколатларини кенгайтириш, уларга фуқаролар ва тадбиркорларга таъсир чораларини қўллашда давлат органлари дискрецион ваколатлардан қонуний ва асосли фойдаланганини текшириш вазифасини юклаш назарда тутилмоқда.
Суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлашга қаратилган таъсирчан чоралар ҳам назарда тутилмоқда. Унга кўра, давлат органининг мансабдор шахсига суд қарорини ижро этмагани учун жарима қўлланилганидан кейин ҳам қарор такроран ижро этилмаса, суд қонуний чора кўриш учун прокурорга хабар беради.
Президентимиз таклиф этилаётган ҳуқуқий институтлар инсон ҳуқуқлари қўпол бузилган ҳолларда уларни суд орқали самарали тиклаш, Конституцияда белгиланган мутаносиблик принципининг амалда тўлақонли ишлашини таъминлаш, давлат идоралари масъулиятини ошириш ҳамда суд қарорларининг муқаррар ижросига хизмат қилиши кераклигини таъкидлаб, билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлади.




