Суд Марат Ҳамдамовга қамоқ чораси бўйича ажрим чиқарди
Тадбиркор бир кун аввал процессуал тартибда қўлга олинган эди. Унинг компанияси қурилиши белгиланган хонадонларни шартномада кўрсатилган муддатларда топширмагани айтилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябр куни Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарди.
Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбасига асосланиб хабар берди.
Марат Ҳамдамов бир кун аввал процессуал тартибда қўлга олинган эди.
Мазкур жиноят иши 1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192-11-моддаси (Ваколатини суиистеъмол қилиш) билан қўзғатилган.
“Imarat Development” МЧЖ қурилиши белгиланган хонадонларни мижозларга шартномада кўрсатилган муддатларда топширмагани айтилмоқда.





