Янги туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёлнинг озодлиги чекланди
Суд мажлисида аёл ўз айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. У қарамоғида бир нафар фарзанди борлиги ва ҳомиладор эканини айтиб, енгиллик сўраган.

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида янги туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаб юборган аёл 3 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди. ОАВда ушбу суд иши тафсилотлари пайдо бўлди.
Суд ҳужжатига кўра, 1993 йилда туғилган Д.Э. 2024 йилнинг ноябрь ойида Шўрчи туманида яшовчи А.Ў. билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган.
Уларнинг 2025 йил 25 апрелда бир нафар қиз фарзанди туғилган. Д.Э. ўша йил сентябрь ойида иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган.
Аёл жорий йилнинг 8 июнь куни аёл Шўрчи туманидаги яшаш уйидан Қумқўрғон туманида яшовчи ота-онасиникига келган. 10 июнь куни соат 05:00 ларда у уйнинг орқа томонидаги ҳожатхонада қиз фарзандини дунёга келтирган ва чақалоқни ҳожатхона ичига ташлаб юборган.
Суд мажлисида аёл ўз айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. У қарамоғида бир нафар фарзанди борлиги ва ҳомиладор эканини айтиб, енгиллик сўраган.
Суд ҳукмига кўра, Д.Э. Жиноят кодексининг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.





