platina.uz
Жаҳон

Бинямин Нетаняҳу қатор ОАВ ва журналистларни судга берди

Бу 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми билан боғлиқ. ОАВ бош вазир Миср ва БААдан ҳужум бўйича огоҳлантириш олганини ёзганди. 

Бинямин Нетаняҳу қатор ОАВ ва журналистларни судга берди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу қатор ОАВ ва журналистларни судга берди.

Бош вазир 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан олдин Миср ва БАА раҳбарларидан огоҳлантиришлар олгани ҳақидаги хабарлар бўйича бир нечта Исроил оммавий ахборот воситалари ва журналистларига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Бу ҳақда "Ликуд" партияси эълон қилди.

​Партия маълумотларига кўра, даъво аризасида 2,6 миллион шекел ёки тахминан 850 000 доллар миқдорида жарима сўралган. Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Haaretz, Yedioth Ahronoth ва Channel 12 газеталари, шунингдек, журналистлар Шломи Элдар, Ури Мисгав, Надав Эйяль, Барак Равид ва Аттила Шомфалви судланувчилар сифатида тилга олинган.

​Партия огоҳлантиришлар ҳақидаги хабарларни "мутлақо ёлғон" деб атади ва уларнинг нашр этилиши яқинлашиб келаётган сайловлар билан боғлиқ эканлигини даъво қилди.

Нетаняҳунинг ўзи илгари Миср разведкаси бошлиғи Аббас Камелдан огоҳлантириш олганини рад этган ва ҳужумдан олдинги даврда БАА президенти билан гаплашмаганини даъво қилган.

Аввалроқ Нетаняху яширинча БААга боргани хабар қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid