platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Нетаняҳу миллий бирлик ҳукуматини тузишга чақирди

Аввалроқ президент Исҳоқ Герцог Нетаняҳунинг рақиби Айзенкотга ҳукумат тузишни топширганди. У 28 кун ичида буни амалга ошириши керак. Нетаняҳу миллий бирлик ҳукумати миллий лагердаги барча партиялар ва сионист партияларни ўз ичига олиши кераклигини ва бу яҳудий давлатини ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарурлигини таъкидлади.

Нетаняҳу миллий бирлик ҳукуматини тузишга чақирди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроилда миллий бирлик ҳукуматини тузишга чақирди.

Исроил Бош вазири бу ҳақда телевидениедаги чиқишида эълон қилди, деб хабар беради Israel Hayom.

Нетаняҳу миллий бирлик ҳукумати миллий лагердаги барча партиялар ва сионист партияларни ўз ичига олиши кераклигини ва бу яҳудий давлатини ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарурлигини таъкидлади.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, миллий бирлик ҳукумати Эрон томонидан юзага келадиган ядровий таҳдидни бутунлай йўқ қилишга, Исроилни яҳудий давлати сифатида сақлаб қолишга ва унинг халқи ўртасида бирдамлик ўрнатишга ёрдам беради. Унинг таъкидлашича, ҲАМАС тарафдорларига таянадиган ҳукумат тузиб бўлмайди. Нетаньяху Эрон ва унинг минтақадаги иттифоқчиларига қарши курашда ҳукумат ичидаги "радикал кучлар" тарафдорларига боғланиб қолиш мумкин эмаслигини билдирган.

Аввалроқ президент Исҳоқ Герцог Нетаняҳунинг рақиби Айзенкотга ҳукумат тузишни топширганди. У 28 кун ичида буни амалга ошириши керак.

Исроилдаги сўнгги сайловларда биронта партия яққол ғолибликка эришмади. Мамлакатда араб партиялари катта муваффақиятга эришди. Яҳудий партиялари эса улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid