Нетаняҳу саратон касаллигидан даволангани маълум бўлди
Бу ҳақда Исроил Бош вазири девони томонидан эълон қилинган тиббий ҳисоботда айтилади.

Биянмин Нетаняҳу саратон касаллигидан даволангани маълум бўлди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху простата саратонидан азият чекиб келган. Бу Исроил Бош вазири девони томонидан эълон қилинган тиббий ҳисоботда тасдиқланган, деб хабар беради РИА Новости.
"Қўшимча тадқиқотлар бу ҳақиқатан ҳам эрта босқичдаги простата саратони аломатларини тасдиқлади", дейилади ҳужжатда.
Нашр қилинган тиббий ёзувлар шуни кўрсатадики, Нетаняху 2024 йил декабр ойида простата бези ўсимтасини даволаш учун муваффақиятли операция ўтказган ва тузалганидан бери мунтазам тиббий кузатув остида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Нетаняҳу 1949 йилда туғилган ва 76 ёшни қарши олди.
