platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

Ўзбекистонда медиаистеъмолчиларнинг 64,8 фоизи ижтимоий тармоқлардан, 86,1 фоизи эса Telegram мессенжеридан фойдаланади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Instagram етакчи бўлиб, унинг улуши 92,7 фоизга етган. Радиодан фойдаланиш даражаси эса анча паст — 21,9 фоиз.

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда медиаистеъмолни ўрганиш бўйича миллий тадқиқот» лойиҳаси тақдимотида шундай рақамлар эълон қилинди. Мазкур Тадқиқот мамлакат аҳолиси янгиликларни қайси манбалардан олиши, қайси ахборот воситаларига кўпроқ ишониши ва замонавий ОАВдан нималарни кутаётганини аниқлашга қаратилган.

Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистонда медиаистеъмолни ўрганиш бўйича миллий тадқиқот» лойиҳаси доирасида 2026 йилнинг 8–19 сентябрь кунлари респондентларнинг яшаш жойларида юзма-юз суҳбат усулида ўтказилган. Унда мамлакатнинг барча 14 ҳудудидан 18 ёш ва ундан катта бўлган 1411 нафар фуқаро иштирок этди. Респондентларнинг 53,9 фоизини шаҳар, 46,1 фоизини эса қишлоқ аҳолиси ташкил қилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 50,4 фоизи мамлакатдаги воқеаларни мунтазам кузатиб боради, яна 30,4 фоизи эса янгиликларга вақти-вақти билан қизиқиш билдиради. Ахборот олишнинг асосий манбалари Telegram каналлари (51,6 фоиз), телевидение (44,6 фоиз) ва ижтимоий тармоқлар (41,6 фоиз) ҳисобланади.

Бунда ёш гуруҳлари ўртасида сезиларли фарқ мавжуд. Хусусан, 18–24 ёшлилар орасида 66,2 фоиз ахборотни Telegram орқали, 54,4 фоиз эса ижтимоий тармоқлардан олишни афзал кўради. 55 ёшдан катта аҳоли ўртасида эса телевидение етакчиликни сақлаб қолмоқда — 77,4 фоиз.

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

Рақамли платформалар ривожланаётганига қарамай, телевидение ўз мавқеини йўқотмаган. Респондентларнинг 67,5 фоизи телекўрсатувларни томоша қилади, 44,3 фоизи эса телевидениени энг ишончли ахборот манбаи деб ҳисоблайди. Таққослаш учун, Telegram каналларига ишонч даражаси 11,3 фоизни, янгиликлар сайтларига эса 7,4 фоизни ташкил этган.

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

Телеканаллар орасида O‘zbekiston 24 алоҳида ажралиб туради. Томошабинларнинг 41,7 фоизи уни асосий, 52,8 фоизи эса энг ишончли ахборот манбаи сифатида баҳолаган.

Сўров иштирокчиларининг 64,8 фоизи ижтимоий тармоқлардан, 86,1 фоизи эса Telegram мессенжеридан фойдаланади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Instagram етакчи бўлиб, унинг улуши 92,7 фоизга етган. Радиодан фойдаланиш даражаси эса анча паст — 21,9 фоиз.

Telegram фойдаланувчилари асосан республика янгиликларини (55,2 фоиз) ўқийди ва халқаро воқеаларни кузатади. Тадқиқот муаллифлари аҳоли бир вақтнинг ўзида анъанавий ва рақамли ахборот манбаларидан фойдаланаётганини таъкидламоқда.

Сўров натижаларининг кўрсатишича, респондентларнинг атиги 28,3 фоизи босма ёки онлайн матуботни ўқийди, 38,8 фоиз сўралганлар матбуот нашрларини фақат онлайн тарзда ўқийди.

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

Респондентларнинг 56 фоизини Ўзбекистондаги воқеа-ҳодисалар ҳақидаги материаллар, 40 фоизини эса халқаро янгиликлар қизиқтиради. Ислоҳотлар, қонунлар ва давлат ташаббуслари ҳақидаги маълумотларни эса фақатгина 11,3 фоиз сўралганлар кузатиб боришини айтган.

Ахборот муҳитига берилган баҳолар ҳам турлича. Иштирокчиларнинг 49,7 фоизи мамлакатда сўз эркинлиги даражасини юқори деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, 41,3 фоизи нарх-наво, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари, 40,6 фоизи эса аҳолининг кундалик муаммолари ҳақидаги ахборот етарли эмаслигини билдирган.

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

Респондентлар телевизион кўрсатувларда мавзуларнинг бир хиллиги ва айрим дастурларнинг тез-тез такрорланишини ҳам муаммо сифатида кўрсатган.

Тадқиқот медиа контент сифатига нисбатан талаб ортиб бораётганини ҳам кўрсатди. Сўров иштирокчиларининг 27,6 фоизи воқеаларни чуқурроқ таҳлил қилишни, 22,5 фоизи эса турли нуқтаи назарларни холис ёритишни истайди.

Респондентларнинг 46,6 фоизи ёлғон хабарлар тарқалишини замонавий ОАВнинг энг долзарб муаммоси деб ҳисоблайди. Иштирокчиларнинг 77,4 фоизи нотўғри ахборот тарқатганлик учун ОАВ масъулиятини кучайтириш тарафдори эканини билдирган.

Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди

Лойиҳанинг кейинги босқичида Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида журналистлар, матбуот хизматлари ходимлари ва блогерлар учун тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Тадқиқот натижалари таҳририятларга ўз аудиториясини чуқурроқ англаш, контент сиёсатини такомиллаштириш ва жамоатчиликнинг оммавий ахборот воситаларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Абулфайз Сайидасқаров

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid