
Жамият
Тelegram оммабопликда, телевидение эса ишонч борасида етакчи: Ўзбекистонда медиaистеъмол бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди
Ўзбекистонда медиаистеъмолчиларнинг 64,8 фоизи ижтимоий тармоқлардан, 86,1 фоизи эса Telegram мессенжеридан фойдаланади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Instagram етакчи бўлиб, унинг улуши 92,7 фоизга етган. Радиодан фойдаланиш даражаси эса анча паст — 21,9 фоиз.
