platina.uz
Иқтисод

Президент кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонани бориб кўрди

Андижон вилоятидаги мавжуд сув манбалари “яшил” энергетикани ривожлантириш учун катта имконият яратади. Хусусан, Катта Фарғона каналининг барқарор сув оқими микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун қулай ҳисобланади. 

Президент кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонани бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманида кичик гидроэлектр станциялари учун зарур ускуналар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 28 мартдаги ҳудудларда микрогидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришга доир қарори бу борада муҳим асос бўлди. Унинг ижроси доирасида “Andijon Jinlun yangi energiya” корхонаси ташкил этилмоқда.

Тоғли ва сув ресурсларига бой Марказий Осиё давлатларида бундай ускуналарга талаб юқори. Бироқ шу пайтгача минтақада уларни саноат миқёсида ишлаб чиқарадиган ихтисослашган корхоналар етарли эмас эди. Янги лойиҳа ана шу эҳтиёжни қоплашга қаратилган.

Президент кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонани бориб кўрди

Андижон вилоятидаги мавжуд сув манбалари “яшил” энергетикани ривожлантириш учун катта имконият яратади. Хусусан, Катта Фарғона каналининг барқарор сув оқими микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун қулай ҳисобланади.

Тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил этади. Корхона 2027 йилда тўлиқ қувват билан ишга туширилади. Шундан сўнг бу ерда йилига 70 миллиард сўмлик 100 та кичик ГЭС мажмуаси, шунингдек, микрогидроэнергетика ускуналари, дастгоҳ ва электр жиҳозлари ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда дунёда экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаларига талаб ортиб бормоқда. Бу жиҳатдан кичик ва микро ГЭСлар самарали ечимлардан бири ҳисобланади. Улар атроф-муҳитга таъсири камлиги, қисқа муддатда барпо этилиши ва барқарор электр энергияси ишлаб чиқариши билан аҳамиятлидир.

Президент кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонани бориб кўрди

Лойиҳа доирасида 200 та янги иш ўрни яратилади. Маҳсулотларни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилиш, йиллик экспорт ҳажмини 3 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, корхона Андижон вилоятида қатор микро ГЭСлар қуришни мўлжаллаган. Бу аҳоли ва саноат корхоналарини арзон, экологик тоза ҳамда барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid