Жиззахда сув нархи оширилди
Вилоят кенгашининг бу ҳақдаги қарори жамоатчиликдан яшириб қўйилган эди.
Жиззах вилоятида ичимлик суви нархи оширилди. Вилоят кенгашининг бу ҳақдаги қарори жамоатчиликдан яшириб қўйилган эди.
Жиззах вилоятида нархлар қуйидагича кўринишга келди (бир метр куб учун):
- ичимлик суви (аҳоли учун) 2500 сўм эди (янги нарх 4000 сўм) , оқова сув 1500 сўм (янги нарх 1700 сўм);
- бюджет ташкилотлари учун ичимлик суви 3500 сўм (янги 6000 сўм), оқова сув 1500 сўм ( янги нарх 2500 сўм).
Улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик суви 6000 сўм, оқова сув учун эса 2500 сўмгача ошмоқда.
Ҳужжат 14 феврал куни эълон қилинган ва шу вақтдан кучга кириши белгиланган.
Аввал Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари қимматлашиши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.
Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.