platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Жиззахда тўйларни ихчам ўтказиш масаласи муҳокама этилди

Ортиқча ҳашаматга интилиш, ўзгалардан қолишмаслик кайфияти ва ижтимоий босим эса айрим оилаларни молиявий қийинчиликларга дучор қилиши мумкин.

Жиззахда тўйларни ихчам ўтказиш масаласи муҳокама этилди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Матбуот хизмати ҳамда "Mahalla media" МЧЖ ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ва медиа-тур ташкил этилди.

Тадбирда тўй-маросимларни ихчам ва ортиқча сарф-харажатларсиз ўтказиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш, ёшларни гиёҳвандлик каби зарарли иллатлардан асраш ҳамда маҳаллаларда соғлом ва хавфсиз муҳитни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Матбуот анжуманида тўй ва оилавий маросимларни миллий қадриятларимизга мос, ихчам ва мазмунли ташкил этиш, оилаларни ортиқча харажатлар ва қарздорликдан асраш зарурлиги таъкидланди.

Жиззахда тўйларни ихчам ўтказиш масаласи муҳокама этилди

Қайд этилганидек, тўйнинг қадри унинг дабдабаси ёки сарфланган маблағ билан эмас, балки эзгу ният, самимият ва яқинлар ҳамжиҳатлиги билан белгиланади. Ортиқча ҳашаматга интилиш, ўзгалардан қолишмаслик кайфияти ва ижтимоий босим эса айрим оилаларни молиявий қийинчиликларга дучор қилиши мумкин.

Бу борада "маҳалла еттилиги", нуронийлар ва жамоатчилик вакилларининг аҳоли билан манзилли ишлаши, оилалар ўртасида тежамкорлик маданиятини кенг тарғиб қилиши муҳим аҳамиятга эга.

Жиззахда тўйларни ихчам ўтказиш масаласи муҳокама этилди

Матбуот анжуманидан сўнг журналистлар Жиззах шаҳридаги "Жиззахлик" ва "Маданият" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз муҳитни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Хусусан, "Жиззахлик" маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш йўналишидаги ишларга эътибор қаратилди.

"Маданият" маҳалласида эса гиёҳвандликнинг олдини олиш, ёшларни зарарли одатлардан асраш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган профилактик ишлар билан танишилди.

Мутахассислар гиёҳвандликка қарши курашишда фақат унинг оқибатларини бартараф этиш эмас, балки келиб чиқиш сабабларининг олдини олиш ҳам муҳимлигини таъкидладилар. Бунинг учун ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, таълим ва касб-ҳунарга жалб қилиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ҳамда ота-оналар масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Жиззах вилоятида профилактика инспекторлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилган.

Тадбир якунида тўй-маросимларда исрофгарчиликнинг олдини олиш, ёшларни гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлашда давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим экани таъкидланди.

Зеро, тўйлардаги меъёр ва тежамкорлик оилаларни ортиқча харажатлардан асраса, ёшларга эътибор ва уларнинг бандлигини таъминлаш турли салбий иллатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid