Ҳар бир маҳаллага ўрмончи-мураббий бириктирилади
"Маҳаллам — яшилзор" дастури доирасида тўртта муҳим қадам амалга оширилади. Шулардан биринчиси тупроқ-иқлим шароитида мос кўчатларни етказиб бериш саналади.

Эндиликда "Яшил макон" умуммиллий лоҳияси доирасида ҳар бир маҳаллада янгича тизим жорий қилинади. Хусусан, ўрмончи-мураббийлар, тупроқ иқлимига мос кўчатлар етказиб берилади, "Маҳаллам — яшилзор" дастури амалга оширилади, маҳаллаларнинг "яшил харита"лари яратилади ва бошқа ишлар амалга оширилади.
Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги бўлим бошлиғи Зафар Эшонқулов бу ҳақда батафсил маълумот берди.
Айтилишича, мазкур ташаббус маҳаллаларда дарахтларни тўғри танлаш ва ўстиришдаги муҳим қадамдир. "Маҳаллам — яшилзор" дастури доирасида тўртта муҳим қадам амалга оширилади. Шулардан биринчиси тупроқ-иқлим шароитида мос кўчатларни етказиб бериш.
Иккинчиси ўғитлар билан таъминлаш ва парваришлаш бўйича услубий кўмак кўрсатиш. Учинчиси, суғориш технологиясини жорий этиш. Ва охиргиси барча масалаларда умумий ҳамкорлик қилиш.
Кўчат экилишидан токи катта бўлгунча ўрмончилар мураббийликлик қилади. Бу 8900 дан ошиқ маҳаллаларда амалга оширилади. Маҳаллаларда "яшил рейтинг" жорий этилади. Яшил ҳудудларнинг кўпайиши унда асосий мезон бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда октябрдан тозалик бўйича долзарб икки ойлик бошланиши маълум қилинганди. Шу даврда яшил ҳудудларни белгилаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари амалга оширилади. Ҳар бир маҳаллада ҳар бир одам учун учта дарахт, 30 фоиз дарахт сояси ва 300 метр атрофда яшил ҳудуд бўлишини назарда тутувчи халқаро стандарт жорий этилади.




