platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ҳудудларда «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда

Бунда ҳудудларнинг иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш ва уларнинг парваришини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Ҳудудларда «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда

Республиканинг барча ҳудудларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш, янги яшил майдонлар барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларнинг иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш ва уларнинг парваришини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистонда 10 миллиондан ортиқ, Сирдарёда 9,5 миллион, Жиззахда эса 10,8 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Фарғона, Самарқанд, Навоий, Бухоро ва бошқа вилоятларда ҳам янги боғлар ташкил этилиб, қаровсиз ерлар кўкаламзорлаштирилмоқда. Чирчиқ шаҳрида аҳолига 5 минг туп туя арча кўчати бепул тарқатилди.

23 сентябрдаги PF-206-сон Фармон билан лойиҳа янги босқичга олиб чиқилиб, маҳаллаларда микроўрмонлар ва жамоат боғлари ташкил этиш, шунингдек, экилган кўчатларни уч йил давомида парваришлаш тизими белгиланди. Асосий эътибор энди нафақат кўчат экиш, балки уларнинг яшаб кетиши ва яшил ҳудудларга айланишига ҳам қаратилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid