platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда октябрдан тозалик бўйича долзарб икки ойлик бошланади

Шу даврда яшил ҳудудларни белгилаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари амалга оширилади. Ҳар бир маҳаллада ҳар бир одам учун учта дарахт, 30 фоиз дарахт сояси ва 300 метр атрофда яшил ҳудуд бўлишини назарда тутувчи халқаро стандарт жорий этилади. 

Ўзбекистонда октябрдан тозалик бўйича долзарб икки ойлик бошланади

Ўзбекистонда 1 октябрдан "Тозалик ва озодалик" икки ойлиги бошланади.

Президентнинг 23 сентябрдаги ПФ–206-сон фармонига мувофиқ, 1 октябрдан республикада "Тозалик ва озодалик" долзарб икки ойлиги ўтказилади.

Шу даврда яшил ҳудудларни белгилаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари амалга оширилади.

Кўчат экиш мавсуми ҳудудларга қараб 1 ноябрдан 20 ноябргача босқичма-босқич бошланади.

2027 йил 1 январдан "Яшил маҳалла" лойиҳаси доирасида "Маҳаллани яшиллаштириш" пакети жорий этилади. Фармонда ҳар бир маҳаллада ҳар бир одам учун учта дарахт, 30 фоиз дарахт сояси ва 300 метр атрофда яшил ҳудуд бўлишини назарда тутувчи "3–30–300" халқаро стандартини жорий этиш мақсади белгиланган.

Шунингдек, маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббийлар бириктирилади. Улар "маҳалла еттилиги" аъзоларини кўчат экиш мавсуми олдидан қисқа ўқув курсларида ўқитади.

2030 йилга қадар яшил боғлар ва яшил жамоат парклари сони 1 023 тага етказилади. Жумладан, 2026 йил куз мавсумида 257 та шундай боғ ва парк яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, 2030 йилгача ҳар бир туман ва шаҳарда умумий узунлиги камида 10 километр бўлган камида бешта сояли сайр кўчаси ташкил этилади.

2027 йил 1 январдан "Яшил лот" тизими ҳам жорий қилинади. Унинг доирасида жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида, ном бериш орқали яшил боғ барпо этиш учун ер участкалари ажратилиши мумкин.

Бу ерлар хусусий мулкка ўтказилмайди. Уларда қурилиш қилиш, конструкциялар ўрнатиш ва бошқа фаолият билан шуғулланиш тақиқланади. Аҳолининг боғлардан умумий фойдаланиши чекланмайди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid