platina.uz
Иқтисод

Газ ва электр таъминотида босқичма-босқич эркин бозор тизимига ўтилади

Энергетика вазирлигининг соҳа корхоналарига алоҳида рухсатномалар бериб, ишга аралашиш тартиби бекор қилинади. 

Газ ва электр таъминотида босқичма-босқич эркин бозор тизимига ўтилади

Ўзбекистон газ ва электр таъминотида босқичма-босқич эркин бозор тизимига ўтади.

“Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–202-сон, 22.09.2026 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, Энергетика вазирлигининг соҳа корхоналарига алоҳида рухсатномалар бериб, ишга аралашиш тартиби бекор қилинади.

Махсус агентлик энди электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминотига ҳам эркин бозор қоидаларини олиб киради.

Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (Инспекция) қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган превентив назорат моделига асосланган вазифалар юклатилади.

Ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари тегишлилиги бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, узатиш, тақсимлаш, етказиб бериш ва сотиш бўйича хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошириш вазифасини бажаради.

2027 йил 1 июлдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятининг шаффофлиги, тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ёқилғи-энергетика соҳасида идоралараро тариф комиссиясининг ягона рақамли платформаси (Рақамли платформа) жорий этилади. Тариф ҳисоб-китоблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тарифларни шакллантириш тартиби асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid