platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади. 

Энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Биринчи марта энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади.

Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади.

Бу ҳужжатларда қайси ҳудудда электрга талаб ўсиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватлар қаерда самарали ишлаши кўрсатилади. Шу асосда инвесторлар ҳам ўз режаларини узоқ муддатга тузиши мумкин бўлади.

“Яшил” энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлардан қўшимча даромад олиш имконияти ҳам очилади. Улардан келадиган манфаатни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади. Мазкур жараёнда халқаро экологик мажбуриятлар ва амалдаги шартномалар тўлиқ ҳисобга олинади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid