platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади

Нефт-газ соҳасида геология-қидирув ишлари, конлар самарадорлигини ошириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Ҳозир Озарбайжоннинг “SOCAR” ва Буюк Британиянинг “British Petroleum” компаниялари билан Устюрт минтақасидаги 6 та инвестиция блокида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Хорижлик ҳамкорларга таклиф қилиш учун бошқа ҳудудларда яна 128 та блок тайёрланган.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигига ўз салоҳияти билан кириб бораётганини таъкидлади. Мамлакатимизда табиий ресурслар, саноат корхоналари, муҳандислар ва билимли ёшлар бор. Сармоя ва илғор технологиялар билан бирга бу имкониятлар кўпроқ қиймат яратиши мумкин.

“ЎЗ” ғоясининг иқтисодий мазмуни ҳам ўз салоҳиятимизни ривожлантириш, дунё билан тенг ҳамкорлик қилиш ва умумий келажак учун масъулият олишдан иборат.

Энергетика лойиҳаларида мис маҳсулотлари, кабел, трансформатор, металл конструкциялар ва қурилиш материалларига катта талаб бор. Президентимиз маҳаллий корхоналар сифат, нарх ва стандартлар бўйича рақобатлаша олишини қайд этди.

Хитойнинг “China Energy” компанияси 8 та энергия сақлаш станцияси қурилишида қарийб 40 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланди. Уларнинг қиймати 200 миллион долларга яқин бўлди. Ўтган йили эса энергетикадаги барча инвестиция лойиҳаларида маҳаллий товар ва хизматлар қиймати 740 миллион долларга етди.

Президентимиз ушбу кўрсаткични 3-4 баробар ошириш мумкинлигини таъкидлади. Саноат кооперацияси агентлиги ва маҳаллий уюшмалар инвесторларга зарур маҳсулотнинг сифати ва ҳажмини аниқлаб, уни етказиб беришда корхоналар билан ишлайди.

Ҳозир юқори кучланишли ускуналар, энергия сақлаш тизимларининг бошқарув модуллари ва шамол генераторлари бутловчи қисмлари катта ҳажмда импорт қилинмоқда. Уларни маҳаллийлаштириш бўйича 850 миллион долларлик 12 та истиқболли лойиҳа тайёрланган.

Жиззах вилояти Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ерда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари инвесторларни бу лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка чақирди.

Нефт-газ соҳасида геология-қидирув ишлари, конлар самарадорлигини ошириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади.

Ҳозир Озарбайжоннинг “SOCAR” ва Буюк Британиянинг “British Petroleum” компаниялари билан Устюрт минтақасидаги 6 та инвестиция блокида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Хорижлик ҳамкорларга таклиф қилиш учун бошқа ҳудудларда яна 128 та блок тайёрланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларда 5 триллион 800 миллиард куб метр газ ва 560 миллион тонна суюқ углеводород ресурслари мавжуд. Ушбу имкониятларни ўзлаштиришда рақобат, шаффофлик ва иқтисодий самарадорлик асосий мезон бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid