Газлашмаган ҳудудлар учун электр бўйича имтиёзли тарифлар қўлланиши мумкин
Президент фармонида илк бор газлашмаган ҳудудлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни белгилаш вазифаси қўйилди. Унга кўра, 2027 йил февралга қадар Электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши керак.

Газлашмаган ҳудудлар учун электрга имтиёзли тарифлар жорий этилиши мумкин.
Бу ҳақда “Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–202-сон, 22.09.2026 й.)да айтиб ўтилган.
Газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда электр энергиясидан фойдаланувчилар учун имтиёзли тарифлар жорий этилиши мумкин.
Фармонда илк бор газлашмаган ҳудудлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни белгилаш вазифаси қўйилган. Унга кўра, 2027 йил февралга қадар Электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши керак. Ҳужжатда электрлаштириладиган истеъмолчилар, шунингдек, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш учун электр энергиясидан фойдаланаётган аҳолига имтиёзли тарифларни белгилаш назарда тутилади.
Шунингдек, электрлаштириш натижасида алмаштириладиган энергия самарадорлиги юқори бўлган маиший техникаларни харид қилишни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳам жорий этилади. Концепция лойиҳаси 2027 йил апрелга қадар Ҳукуматга киритилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фармонда газ ва электр таъминотида босқичма-босқич эркин бозор тизимига ўтилиши белгиланган. Энергетика вазирлигининг соҳа корхоналарига алоҳида рухсатномалар бериб, ишга аралашиш тартиби бекор қилинади.




