platina.uz

Антиструмин ишлаб чиқарган компания лицензиясини тўхтатиш ортга сурилди

Кузда бир қатор вилоятларда доридан заҳарланиш кузатилганди. 

Жамият
22 январь, 16:10
Антиструмин ишлаб чиқарган компания лицензиясини тўхтатиш ортга сурилди

Зангиота туманлараро иқтисодий судида "Samo" МЧЖ (Антиструмин дориси ишлаб чиқарувчиси)га берилган лицензияни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилди. Якуний қарорга кўра, лицензия расман бекор қилинмай, ишни кўриб чиқиш ортга сурилган.

Маълумки, Чуст туманидаги содир бўлган заҳарланишдан сўнг, Ўзбекистон Бош прокуратураси вазият юзасидан суриштирув бошлаганди. "Samo" МЧЖга 2022 йил 18 августдан 30 ноябргача бўлган давр мобайнида антиструмин дори воситасини ишлаб чиқариш гувоҳномасига эга бўлмаган тайёрлаш ва реализация қилиш айблови қўйилган.

"Ўзбекистон Иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддаси биринчи қисмига биноан суд ишини тўхтатиб туришга қарор қилинган. Жумладан, 2024 йил 9 январдаги суд муҳокамаси 2024 йил 19 январга қолдирилди.

Суднинг 19 январдаги ажрими билан жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоси қаноатлантирилиб, заҳарланиш бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунланди, якуний суд ҳужжати қабул қилингунга қадар иқтисодий иш бўйича иш юритиш тўхтатилди", дейилади суд маълумотномасида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Samo” МЧЖ билан боғлиқ шубҳали шартномалар эълон қилинганди. Шунингдек, “Samo” МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик. У одам савдоси ва фирибгарликда айбланган.

Сентябр ойида Чуст туманида оммавий заҳарланиш кузатилган, кейинроқ бу ҳолат Андижонда ҳам содир бўлган. Вазият эса президент томонидан назоратга олинган. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эса болалар овқат ё доридан заҳарланмаганини айтганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+