Қорақалпоғистон ва Бухорода сув нархи ошяпти
Қашқадарё вилоятида ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.
Жамият
5 январь, 14:36
Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар амалда қўлланилади.
Демак, Қорақалпоғистонда нархлар қуйидагича:
ичимлик суви:
- аҳоли учун – 1 м3 2900 (ҳозир 1850) сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан);
- улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан);
Оқова сув:
- аҳоли учун – 1 м3 1400 (ҳозир 1100) сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан);
- улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан).
Бухоро вилоятидаги нархлар:
ичимлик суви (1 м3):
- аҳоли учун – 3100 (ҳозир 2400) сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 7000 (ҳозир 3800) сўм (ҚҚСсиз);
- бошқа истеъмолчилар учун – 7000 (ҳозир 3800) сўм (ҚҚСсиз);
оқова сув (1 м3):
- аҳоли учун – 2800 (ҳозир 1800) сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 4800 (ҳозир 2600) сўм (ҚҚСсиз);
- бошқа истеъмолчилар учун – 4800 (ҳозир 2600) сўм (ҚҚСсиз);
“Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ ичимлик суви таъминоти бўйича (1 м3):
- аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун – 650 (ҳозир 320) сўм (сув таъминоти корхоналари орқали);
- бошқа юридик истеъмолчилар учун – 1500 (ҳозир 700) сўм.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.
Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.