platina.uz

Ғазо журналистлар учун "жаҳаннам"га айланмоқда

Умумий қурбонлар сони эса 20 мингдан ошиб кетган. 

Жаҳон
26 декабрь 2023 йил
Ғазо журналистлар учун "жаҳаннам"га айланмоқда

Исроил ва ҲAМAС ҳаракати ўртасида уруш бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар сони 101 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазонинг ОAВга масъул идораси хабар берган.

Декабр ойи бошида Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси уларнинг сонини 63 нафар деб эълон қилган эди.

Департамент хабарига кўра, Ғазо секторидаги жангларнинг 101-қурбони Фаластин нашрларидан бирининг вакили Aҳмад ал-Мадхун бўлган. У анклавнинг шимолий қисмида жойлашган ҳудудни ўққа тутиши натижасида ҳалок бўлган.

Биргина 16 октябр куни Ғазода 11 журналист авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш ташкилоти секторда Исроил зарбалари оқибатида 20 минг ошиқ инсон ҳалок бўлганини айтмоқда.

Бир неча кун аввал ҲАМАС Исроилнинг сулҳ бўйича таклифига рад жавобини бергани маълум бўлганди. Исроил ҲАМАС ҳаракатига ўт очишни тўхтатиш эвазига гаровдаги қолган аёллар ва болаларни озод қилишни таклиф қилди. ҲАМАС бу таклифни рад этди ва аввал сулҳ ўрнатишни, кейин эса гаровга олинганларни қайтариш жараёнини муҳокама қилишни талаб қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+