platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Demokrat.uz” раҳбари 10 йилу 3 ой муддатга қамалди

Фазлиддин Меҳмонов Жиноят кодексининг 165- (товламачилик), 168- (фирибгарлик) ва 248- (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддаларида айбли деб топилди. 

Demokrat.uz” раҳбари 10 йилу 3 ой муддатга қамалди

Demokrat.uz” раҳбари Фазлиддин Меҳмонов 10 йил 3 ой муддатга, блогер Азиз Ғоипназаров эса 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Фазлиддин Меҳмонов (1998 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ва Азиз Ғоипназаров (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаган.

Бугун, 11 ноябрь куни эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Фазлиддин Меҳмонов Жиноят кодексининг 165- (товламачилик), 168- (фирибгарлик) ва 248- (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддаларида, Азиз Ғоипназаров ушбу кодекснинг 165-моддасида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Фазлиддин Меҳмоновга 10 йил 3 ой муддатга, Азиз Ғоипназаровга 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Судланувчи Фазлиддин Меҳмоновдан жиноят доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Билдирилишича, биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апеллятия/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid