Йил бошидан бери қанча журналист фаолияти вақтида ҳалок бўлгани очиқланди

Биргина 16 октябр куни Ғазода 11 журналист авиазарбалар оқибатида қурбон бўлган.  

Жаҳон
3 ноябрь 2023 йил
Йил бошидан бери қанча журналист фаолияти вақтида ҳалок бўлгани очиқланди

Жорий йил бошидан буён дунёда камида 46 журналист ўлдирилган, қамоққа олинганлари сони 531 нафарга етган. Бу маълумотларни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк тақдим этди.

У ҳукуматлар, полиция ва судларни матбуот ходимларини ҳимоя қилишни кучайтиришга чақирди.

“Жорий йилнинг ўтган даврида камида 46 нафар журналист касбий фаолияти туфайли ҳалок бўлди, қамоққа олинганлар сони 531 нафарга етди" дейдт у.

Турк 2 ноябр, Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан Х ижтимоий тармоғида (собиқ Твиттер) "Бундан ташқари, бошқа кўплаб журналистлар ҳам қабул қилиб бўлмайдиган таъқиб ва ​​зўравонликларга дучор бўлмоқдалар" деб ёзди.

Биргина 16 октябр куни Ғазода 11 журналист авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлгани хабар берилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+