Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX раҳбарияти билан мулоқот ўтказди
IREX (International Research & Exchanges Board) — АҚШда ташкил этилган, халқаро таълим, журналистика, ахборот алмашинуви ва институционал ривожланиш соҳаларида фаолият юритувчи йирик нотижорат ташкилотдир.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси АҚШга сафари доирасида Вашингтон шаҳрида Тадқиқотлар ва тажриба алмашиш бўйича Халқаро кенгаш президенти Александр Дардели билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда медиа соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, журналистлар учун халқаро тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
IREX (International Research & Exchanges Board) — АҚШда ташкил этилган, халқаро таълим, журналистика, ахборот алмашинуви ва институционал ривожланиш соҳаларида фаолият юритувчи йирик нотижорат ташкилотдир.
.jpg)
Мазкур ташкилот ҳозиргача 100 дан ортиқ мамлакатда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширган. IREXнинг асосий мақсади таълим, ахборотдан фойдаланиш имкониятлари, етакчилик ва жамият институтларини ривожлантириш ҳисобланади.
Ташкилот журналистлар малакасини ошириш, медиа ташкилотларни ривожлантириш, медиа саводхонлик — сохта ахборот ва дезинформацияга қарши курашишга қаратилган муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган.





