platina.uz

Шавкат Мирзиёев хорижий босимлар ҳақида гапирди

Президент айни дамда йиғилиш ўтказмоқда. 

Сиёсат
22 декабрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев хорижий босимлар ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида дунёдаги вазият ва босимлар ҳақида гапириб ўтди.

Бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олмоқда. Айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бермоқда.

“Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти.

Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз”,
- деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча тармоқда россиялик пропагандачи, ёзувчи Захар Прелипиннинг Ўзбекистонни РФ таркибига қўшиб олиш бўйича гапи кескин мунозараларга сабаб бўлди. Ўзбекистон ТИВ шу сабаб Россия элчиси Олег Малгиновни чақирди, Россия ТИВ эса бу расмий позиция эмаслигини маълум қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+