Россия ташқи ишлар вазирлиги изоҳ берди
Мария Захарова ОАВда кенг муҳокама бўлаётган Захар Прилепиннинг фикрларига изоҳ бериб ўтди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ОАВда кенг муҳокама бўлаётган Захар Прилепиннинг фикрларига изоҳ бериб ўтди.
"З.Прилепиннинг баёнотлари унинг шахсий фикри ва Россия Федерациясининг расмий позициясидан анча узоқда", дейилади расмий изоҳда.
Шунингдек, Захарова Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона алоқаларни алоҳида таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, айни пайтда ҳамкор давлатлар билан миграция масаласида комплекс меъёрий, ташкилий, ахборий ва бошқа чоралар кўриш режалаштирилган.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгиновнинг ўзи ҳам шу маънода баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, рус элчиси бу баёнот атайлаб провокацион руҳдалиги, икки халқ ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга доир: Итлар орасидан ўтаётган карвон