Фарғонада бир гуруҳ жиноятчилар ушланди

Фарғона вилоятида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув профилактик тадбирлари давом этяпти.

Жамият
3 декабрь 2023 йил
Фарғонада бир гуруҳ жиноятчилар ушланди

Фарғонада криминоген муҳитда мавқега эга бўлган 248 нафар шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларда 66 та жиноят аниқланди;

  • 4 кг. 749 грамм гиёҳвандлик воситалари;
  • 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар;
  • 41 та қурол, ўқ дорилар ва совуқ қурол;
  • 45 дона турли хил компютер, телефон ҳамда диний адабиётлар;
  • жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 37 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди.

Бундан ташқари, ўтказилган махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахс безорилик устида ушланган.

Шунингдек, 22 ноябр куни Олтиариқ туманида гуруҳбозликка интилувчи икки гуруҳ вакиллари А.Р. ва Т.М. ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбоз ва уларнинг издошлари қўлга олинган.

27 ноябр куни спортчи Х.Т. гуруҳбозликка интилиб, атрофига шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки шахсга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда ушланган.

Уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиб, фуқароларни товламачилик ва мулкларни бошқа йўллар билан талон-торож қилган А.Мамиров жиноят устида қўлга олиниб, тергов органларига топширилган.

Аввалроқ “Сайидазиз медгородок” ва “Бахти Ташкентский” ҳам қўлга олинган эди.


Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+