platina.uz

Самарқандда ҳам ичимлик суви нархи қимматламоқда

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши қарори эълон қилинди. 

Иқтисод
2 ноябрь 2023 йил
Самарқандда ҳам ичимлик суви нархи қимматламоқда

Самарқанд вилоятида ичимлик суви нархи ошади ва аҳоли учун бир метр куб сув баҳоси 2500 сўмга етади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши қарори қабул қилинди.

Амалдаги нарх эса 1850 сўмдир.

Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун бу миқдор 5700 сўмни ташкил этади. (амалдаги нарх 3500 сўм).

Шунингдек, оқова сув хизматлари аҳоли учун 1600 сўм миқдорида бўлади (ҳозиргиси 1300 сўм). Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 4300 сўмга (амалда 2800 сўм) етади.

Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарё ва Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Андижон, Бухоро вилоятларида ҳам ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+