platina.uz

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият юзасидан жиддий хавотир билдирди

7 октябр куни Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҲАМАС гуруҳи "Aл-Aқса бўрони" операцияси бошланганини эълон қилди. 

Сиёсат
9 октябрь 2023 йил
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият юзасидан жиддий хавотир билдирди

Ўзбекистон Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги кескин вазият юзасидан муносабат билдирди.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.

Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз.

Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз" дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг Ғазо секторида ҲАМАС гуруҳи "Aл-Aқса бўрони" операцияси бошланганини эълон қилди. Оқибатда икки томондан юзлаб кишилар ҳалок бўлди. Исроил томони эса армияни оёққа турғизиб, уруш бошланганини эълон қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+