Нетаняҳунинг рақиби янги ҳукуматни тузади
Исроил президенти Исҳоқ Герцог яқинда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг янги ҳукумат тузишни мухолифат етакчиси Гади Айзенкотга топширди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг рақиби янги ҳукуматни тузади.
Исроил президенти Исҳоқ Герцог яқинда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг янги ҳукумат тузишни мухолифат етакчиси Гади Айзенкотга топширди.
Айзенкот Бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг парламент сайловларидаги асосий рақиби саналади.
Герцог сиёсатчини якшанба куни ўз қароргоҳига таклиф қилиб, унга кейинги ҳукуматни тузиш ваколатини топширди. Янги ҳукумат 28 кун ичида тузилиши керак бўлади. Исроил президенти кейинроқ уни қонун бўйича 11 кун узайтириш ваколатига эга.
Эслатиб ўтамиз, Кнессет сайловларида на амалдаги ҳукумат, на мухолифат етарлича овоз тўплай олди. Бунга араб партияларининг муваффақияти сабаб бўлди.
Ўз навбатида ҳар иккала йирик партия ҳам араб партиялари билан коалицияга бирлашмасликларини маълум қилган.





