platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Нетаняҳу коалицияси сайловда ғалаба қозонди: бироқ ўринлар етарли эмас

Парламентда яққол устунлик учун камида 61 та депутат ўрни керак. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 100 фоизлик ҳисоб-китобдан кейин Нетаняхунинг блоки 53, мухолифат блоки 48  ва араб партиялари 19 ўринга эга.

Нетаняҳу коалицияси сайловда ғалаба қозонди: бироқ ўринлар етарли эмас

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг коалицияси парламентдаги ўринларда мухолифатдан ўзиб кетди, аммо кўпчиликни қўлга кирита олмади, деб хабар берди Ynet. Овозлар 100 фоиз санаб чиқилди.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Нетаняхунинг блоки парламентда 53 ўринга, мухолифат блоки 48 ўринга ва араб партиялари 19 ўринга эга.

Нетаняхунинг "Ликуд" партияси энг кўп ўринни эгаллади, унинг номзодлари 27 мандатга эга бўлди. "Ликуд" иттифоқчилари 26 ўрин олади: Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг "Оцма Ехудит" етти мандатга, Арье Дери бошчилигидаги "Шас" олтита мандатга, молия вазири Безалел Смотричнинг "Диний Сионизм-Зеут" (RZ) олтита ва ўнг қанот "Бирлашган Тора Яҳудийлиги" (UTJ) етти мандатга эга бўлди.

Нетаняҳунинг рақиблари орасида "Яшар" партияси ҳам бор. Бош штабнинг собиқ бошлиғи Гади Айзенкот 21 ўринни эгаллаган бўлса, ушбу блокдаги бошқа мухолиф партиялар 27 ўринни эгаллади. Собиқ бош вазир Нафтали Беннетнинг "Беяҳад" партияси 12 та, "Демократлар" саккизта ва Авигдор Либерманнинг миллатчи "Исраэл Бейтену" еттита ўринни эгаллади.

Икки араб партияси, "Қўшма рўйхат" ва "Раам", жами 19 ўринни эгаллади: мос равишда 11 ва саккизта. Исроил Кнессетида кўпчилик овоз олиш учун камида 61 ўрин керак.

Кнессет сайловлари 27 октябрь куни Исроилда бўлиб ўтди. Бош вазир лавозимига асосий номзодлар ўнг қанот "Ликуд" партиясидан номзод бўлган ҳозирги бош вазир Нетаняҳу ва марказчи "Яшар" партиясига раҳбарлик қилувчи Айзенкотдир. Сайловчиларнинг иштироки рекорд даражада — 77,7% ни ташкил этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid