platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Хитой Исроилга Фаластин бўйича чақириқ билан чиқди

Ташқи ишлар вазири Ван И Исроилни Ғарбий Соҳилда аҳоли пунктларини қуриш амалиётидан воз кечишга чақирди. У Озарбайжонда Исроил президенти билан учрашди.  

Хитой Исроилга Фаластин бўйича чақириқ билан чиқди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Исроилни Ғарбий Соҳилда аҳоли пунктларини қуриш амалиёти орқали эгаллашдан воз кечишга чақирди.

Дипломатнинг баёноти вазирлик веб-сайтида чоп этилган.

​У 2 миллион тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш учун Ғазо секторига кириш йўлакларини очишни шошилинч устувор вазифа деб атади.

"Шу билан бирга, Исроил Ғарбий Соҳилда мажбуран аҳоли пунктларини барпо этиш амалиётини тўхтатиши ва бекор қилиши керак", деди Ван И Бокуда Исроил президенти Исаак Герцог билан учрашувда.

​Ташқи ишлар вазири тинчлик Хитойнинг Яқин Шарқ сиёсатининг "таянчи" эканлигини таъкидлади. У Фаластин масаласини "асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги" деб атади. Хитой тўғри ечим "икки давлат учун икки халқ" тамойилини амалга ошириш деб ҳисоблайди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Герцог мамлакат тинчликка интилаётганини, аммо миллий хавфсизликка оид муаммоларга жавоб беришга мажбур эканлигини айтган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid