Яқин Шарқда вазият кескинлашди, Исроил урушга тайёрлигини эълон қилди
7 октябр куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумларига учради.

Бугун, 7 октябр куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумларига учради. Натижада 70 ёшли аёл ҳалок бўлди, камида уч киши жароҳат олди.
Ҳужум учун масъулиятни Фаластиннинг ҲAМAС жангари гуруҳи ўз зиммасига олди. Уларнинг раҳбари "Aл-Aқса бўрони" операцияси бошланганини эълон қилди.
Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари мамлакат ҳудудига гуруҳнинг бир неча жангарилари кириб келганини, шунингдек, урушга шайлик ҳолатини эълон қилди.
Бундан ташқари, Исроил мудофаа вазири заҳирадаги аскарларни ҳарбий хизматга чақиришни буюрди ва мамлакатнинг марказий қисмида алоҳида ҳолат жорий этилди.
ҲАМАС гуруҳи раҳбари Муҳаммад ад-Даиф Исроилни Ал-Ақсо масжидини эгаллаб олиш ва қатор босқинларда айблаб чиққан.