platina.uz

Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

29 октябр Қозоғистонда мотам куни дея эълон қилинди. 

Сиёсат
28 октябрь 2023 йил
Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу кондан ўттизга яқин кишининг жасадлари чиқариб олинди. Президент Тўқаев ҳодиса сабаб 29 октябрни Қозоғистонда мотам куни дея эълон қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+