Қозоғистондаги кондан 16 кишининг жасади топилди
Мамлакат бош прокуратураси фожиа юзасидан тергов бошлади.
Жаҳон
28 октябрь 2023 йил
Қарағандадаги Костенко конида портлаш оқибатида ҳалок бўлган 16 кишининг жасади топилди.
Вилоят ҳокимлиги маълумотларига кўра, авария вақтида конда 252 киши бўлган, 205 нафар кончи ер юзасига чиқарилган.
Ўн олти кончининг жасади ҳаёт белгиларисиз топилган. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Қутқарувчилар воқеа жойида ишлашни давом эттирмоқда. Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов қутқарув ишларига бошчилик қилмоқда.
Мамлакат бош прокуратураси фожиа юзасидан тергов бошлади.