
Қозоғистонда мотам эълон қилинди
Қурбонлар сони 20 кишидан ошиб кетди.
Қозоғистонда 29 октябр умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Қарағанда вилоятидаги конда ҳалок бўлганлар сони эса 22 кишига етган.
Яна 23 киши ер остида қолмоқда. Уларнинг аҳволи номаълум.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев вилоятга ташриф буюриб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари билан учрашган.
Аввалроқ Костенко конида портлаш оқибатида ҳалок бўлган 16 кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди.