platina.uz
Жаҳон

"Фожиага сабабчи бўлган барча мансабдорлар қонун олдида жавоб беради" — Қозоғистон бош вазири ўринбосари

Каспийдаги машқларда жами 14 ҳарбий чўкиб ҳалок бўлди. ​25 сентябр Қозоғистонда миллий мотам куни деб эълон қилинганди. 

"Фожиага сабабчи бўлган барча мансабдорлар қонун олдида жавоб беради" — Қозоғистон бош вазири ўринбосари

Қозоғистонда ҳарбий хизматчиларнинг ўлими ортидан, оғир оқибатларга олиб келган бепарволик ва навигация қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Санжар Адилов ҳукумат комиссияси йиғилишида маълумот берди.

​"Қозоғистон Жиноят кодексининг 453-моддаси 2-қисми ("Оғир оқибатларга олиб келган бепарволик") ва 465-моддаси ("Навигация қоидаларини бузиш") бўйича жиноий иш қўзғатилди", дейилади баёнотда.

​Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев ҳодисанинг барча ҳолатларини имкон қадар тезроқ аниқлаш ва айбдорларга нисбатан чоралар кўришни буюрди. Тергов ўтказиш учун идоралараро тергов гуруҳи тузилди. Бу фожиага сабабчи бўлган барча мансабдорлар қонун олдида жавоб бериши маълум ққилинган.

​Фожиа 24 сентябрь куни Манғистов вилоятида содир бўлган. Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳодиса об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг күчайиши натижасида 17 ҳарбий хизматчи денгизда қолиб кетган.

​Кейинчалик Манғистов вилояти ҳокимияти 17 киши денгизда қолиб кетганини, улардан 14 нафари ҳалок бўлганини ва уч нафари қутқарилганини хабар қилди. Қолган одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.

​Ҳодиса содир бўлган куни минтақада бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди, синоптиклар шамолнинг тезлиги 20 м/с гача етиши мумкинлигини башорат қилишган.

​25 сентябр Қозоғистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid