platina.uz
Жамият

Тошкентда Исроил ва араб давлатлари вакиллари Ғазо бўйича муҳокама ўтказди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бу ҳақда маълумот берди. 

Тошкентда Исроил ва араб давлатлари вакиллари Ғазо бўйича муҳокама ўтказди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов тўққиз давлат вакиллари билан Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда вазир ўз Телеграм каналида ёзмоқда.

"Бугун Ташқи ишлар вазилигида БAA, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Aрабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилдик. Бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашдик.

Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз" дейилади унда.

Таъкидлаш жоизки, можаро бошланган илк кунларда ҳам Ўзбекистон жиддий хавотир билдириб, муаммога дипломатик йўл билан ёндашишга чақирганди. Шунингдек, Ғазодаги шифохонага уюштирилган ракета ҳужуми ва унинг оқибатида юзлаб инсонлар вафот этиши ҳам қораланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid