Ўзбекистон Ғазодаги хунрезликни қоралаб чиқди
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар сони 800 нафардан ошди.

Ўзбекистон Ғазо секторидаги шифохонага берилган зарба сабаб юзлаб кишилар ҳалок бўлганини қаттиқ қоралади.
"Ғазо секторидаги "Ал-Аҳли" касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.
Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз" дейилади ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, шифохонага 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси зарба берилган. Дастлаб 500, сўнгра 800 киши ҳалок бўлгани хабар берилди. Ҳужумда Исроил қуролли кучлари айбланмоқда.