Ғазодаги шифохонага ҳужум: қурбонлар 800 нафарга етгани хабар қилинди
Фаластинда намойишлар ва тартибсизликлар бошланди.
Жаҳон
18 октябрь 2023 йил
Ғазо секторидаги Aл-Aҳли Aл-Маадани шифохонасига уюштирилган ҳужум натижасида 800 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Al-Arabiya телеканали. Бунгача Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 500 нафар қурбон ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг айтишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли, жумладан, юзлаб болалардир. Фаластин президенти Маҳмуд Aббос қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди ва байроқларни туширишни буюрди.
Ушбу ҳужумда Исроил кучлари айбланмоқда, аммо мамлакат ҳарбий кучлари буни инкор қилган.
Ушбу ҳужумдан сўнг Фаластинда Маҳмуд Аббос истеъфосини талаб қилувчи намойишлар бошланди.