Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазо секторига қўшин юборади
Улар Халқаро хавфсизлик кучлари таркибида иштирок этади. Жами 12 минг полиция ходими ва 20 минг ҳарбий хизматчи жўнатилиши режалаштирилган.

Беш давлат Ғазо секторига қўшин юборади.
Қозоғистон, Индонезия, Марокаш, Албания ва Косово Халқаро хавфсизлик кучлари таркибида иштирок этиш учун Ғазо секторига қўшин юборишга ваъда берди.
Бу ҳақда 19 феврал куни АҚШ армияси генерал-майори Жаспер Жефферс Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида эълон қилди.
"Дастлабки бешта давлат Халқаро хавфсизлик кучларида хизмат қилиш учун қўшин юбориши билдирди: Индонезия, Марокаш, Қозоғистон, Косово ва Албания. Икки давлат - Миср ва Иордания - полицияни ўқитишга ваъда берди", деди у.
Жами 12 000 полиция ходими ва 20 000 ҳарбий хизматчи жўнатилиши режалаштирилган.
Исроил шунингдек, Фаластин анклавининг жанубий қисмида хавфсизлик кучларини жойлаштиради. Жефферснинг сўзларига кўра, улар назорат қиладиган секторлар сонини аста-секин кенгайтириши кутилмоқда.
Тадбир Оқ уйнинг YouTube каналида намойиш этилди.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазода боғча, мактаб ва шифохоналар қуришга ҳисса қўшишини билдирганди.
