platina.uz
Жаҳон

ОАВ: АҚШ Исроилдан урушларни тўхтатишни талаб қилди

Бу талаблар Исроил хавфсизлик расмийларининг норозилигига сабаб бўлган. 

ОАВ: АҚШ Исроилдан урушларни тўхтатишни талаб қилди

Channel 13 канали хабар беришича, Қўшма Штатлар Исроилдан Эрон, Ливан ва Ғазо секторидаги ҳарбий операцияларни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Каналга кўра, CENTCOM қўмондони адмирал Бред Купер Вашингтоннинг позициясини Исроил раҳбарларига етказган.

​Каналга кўра, америкаликлар қуролли гуруҳ қўмондонларига қаратилган суиқасдларни тўхтатишда ҳам туриб олишмоқда. Бу талаблар Исроил хавфсизлик расмийларининг норозилигига сабаб бўлди.

​Аввалроқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат Тинчлик Кенгаши томонидан таклиф қилинган ва АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган Ғазодан қўшинларни олиб чиқиш бўйича 15 банждан иборат режани рад этганини эълон қилди.

Исроил бош вазири ҲАМАС тўлиқ қуролсизлантирилмагунча армия Ғазодан чиқмаслигини таъкидлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid