platina.uz
Жаҳон

Исроил сулҳдан кейин Ғазога кенг кўламли ҳужум уюштирди

Ҳужум сабаб камида 91 киши ҳалок бўлган ва улардан ярми ёш болалар эканлиги айтилган. 

Исроил сулҳдан кейин Ғазога кенг кўламли ҳужум уюштирди

Исроил ҲАМАС сулҳни бузганини иддао қилиб, Ғазога кенг кўламли ҳужумлар уюштирди.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари камида 91 киши ҳалок бўлган ва улардан ярми ёш болалар эканлиги айтилмоқда.

Ҳужумлар 28 октябр куни кечқурун содир бўлган. Исроил бунга сабаб сифатида ҲАМАС бир аскарни ўлдирганлиги айтмоқда.

Бош вазир Бенямин Нетаняху ҳарбийларга “Ғазо секторида дарҳол ва кучли зарбалар бериш”ни буюрганини унинг идораси қисқа баёнотда маълум қилди.

ҲАМАС эса Исроилнинг “жинояткорона бомбардимонлари”ни қоралаб, бу ҳаракат сулҳ келишувини бузганини билдирди. Шунингдек, у Исроил мудофаа кучларига ҳужум қилганини рад этди ва сулҳга содиқлигини яна бир бор маълум қилди.

Ҳарбий расмийлардан бирининг айтишича, ҲАМАС Исроил томонидан босиб олинган Ғазо қисмини қолган ҳудуддан ажратиб турувчи “сариқ чизиқ”нинг шарқида жойлашган Исроил қўшинларига ҳужум қилган. Маълумотларга кўра, жанубий Ғазодаги Рафаҳ ҳудудида жойлашган аскарлар ўқлар остида қолган.

Сешанба куни аввалроқ Нетаняху идораси ҲАМАСни Ғазодаги сулҳ келишувини “очиқчасига бузганликда” айблади. Бу баёнот ҲАМАС Исроилга Ғазода ҳануз бедарак йўқолган 13 гаровдан ҳеч бирига тегишли бўлмаган жасадларни қайтарганидан сўнг берилган.

Маълумот ўрнида, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бу ҳудудда камида 68 527 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 170 395 киши жароҳат олган. Шунингдек, минглаб фаластинликларнинг жасадлари вайроналар остида қолиб кетган деган маълумотлар ҳам мавжуд.

Исроил 2025 йил 9 октябрда сулҳ келишувини маъқуллаган эди. Унга кўра, ҲАМАС барча исроиллик гаровга олинганларни (тирик ёки ҳалок бўлганларни) озод этиши, Исроил эса қўшинларининг бир қисмини Ғазодан олиб чиқиш шартини ўз зиммасига олган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid