platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистон туркиялик даъвогарлар билан арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 1992 йилда тузилган битимга асосланган бўлиб, 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Ўзбекистон туркиялик даъвогарлар билан арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди.

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, даъвогарлар томонидан Ўзбекистон Республикасига қарши илгари сурилган барча даъво талаблари рад этилди.

Ушбу инвестициявий низо Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида 1992 йилда тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган бўлиб, 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арбитраж трибунали эълон қилган қарор низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.

Мазкур арбитраж ишида давлат манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle” халқаро юридик компанияси (АҚШ) ҳимоя қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid