platina.uz

Путин Ўзбекистонга газ экспорти қачон бошланишини айтди

Аввал Қозоғистон томони газ экспорти нега кечикаётгани бўйича маълумот берганди. 

Жаҳон
6 октябрь 2023 йил
Путин Ўзбекистонга газ экспорти қачон бошланишини айтди

Россия жорий октябр ойидан Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин "Валдай" форумининг ялпи мажлисидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзади Lenta нашри.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб Россия уч миллиард куб метр газ етказиб беради, кейинроқ бу ҳажмларни ошириш мумкин.

Учрашувда Путин, шунингдек, Россия Ғарб давлатларига газ транзити учун Украинага нега пул тўлаётганини ҳам тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, бу "бу транзит мамлакат бўлгани учун ҳамкасблар олдидаги мажбуриятларни бажариш керак".

Бироз аввал Қозоғистон томони газ экспорти нега кечикаётгани бўйича изоҳ берган.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Олдинроқ эса Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилаётгани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+