platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Тожикистон Путинни ҳибсга олмагани ортидан Халқаро жиноий суддан чиқишини эълон қилди

Путин 19-20 ноябрь кунлари Душанбега борганди. Европа Иттифоқи Россия президентини қўлга олмагани сабаб Тожикистонга норозилик билдирган. 

Тожикистон Путинни ҳибсга олмагани ортидан Халқаро жиноий суддан чиқишини эълон қилди

Тожикистон Халқаро жиноий суд таркибидан чиқишини БМТга маълум қилди.

Тожикистон 20 ноябр куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Халқаро жиноий суд (ХЖС) таркибидан чиқиш ҳақида расмий билдиришнома юборди. Рим статутига кўра, бу қарор бир йилдан кейин кучга киради.

Билдиришнома юборилган куни Россия президенти Владимир Путин Душанбе шаҳрига ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд 2023 йилда Путинни украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилиб, уни ҳибсга олиш учун ордер берган эди.

Тожикистон ХЖС аъзоси сифатидаги мажбуриятларига қарамай, Путинни ҳибсга олмади. Душанбе 2025 йилдаги ташриф чоғида ҳам шундай йўл тутган. Бу ҳолат Европа Иттифоқи танқидига сабаб бўлган.

Аввалроқ эса Европа Иттифоқи Тожикистон Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилганига қарамай, уни 19-20 ноябрь кунлари қабул қилганидан афсусда эканини билдирди. Бу ҳақда Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) баёнотида маълум қилинди.

Тожикистон Халқаро жиноий суд аъзоси экани сабаб ҳибсга олиш ордерига амал қилиши лозимлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, ХЖС 2023 йил мартида Путинни ҳибсга олишга ордер берганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid